Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектларини савдо объектларига жо

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектларини савдо объектларига жойлаштириш

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Юридик шахслар

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

  • рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун ариза
  • юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси
  • юридик шахснинг фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчовлар доирасида «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан берилган тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси
  • қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органлари хулосасининг нусхаси
  • қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш мўлжалланаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ажратилган объектлар учун объектнинг техникавий мустаҳкамлиги ҳамда унинг шартнома асосида техникавий қўриқлаш пултига уланганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ҳудудий органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектни текшириш далолатномасининг нусхаси
  • рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва уни бериш учун йиғимлар тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси

Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим етиш жараёнлари)

Босқич
Субъект
Тадбир
Давлат органи роли
Муддат
1Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Асиллик даражасини белгилаш палатаси
Аризани қабул қилиш
Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 
1 иш кун
2Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Асиллик даражасини белгилаш палатаси

1. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувохномасини олиш учун тақдим етилган хужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйҳат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).

2. Рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани қўриб чиқади, ҚР Вазирлар Кенгашидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан савдо объектининг жойлашиши тартибини олиш учун сўровнома тайёрлайди, уларга юборади.
Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 
2 иш кун
3Фарғона вилояти хокимлигиСавдо объектининг жойлашиши тартибини тасдиқлаш ва Асиллик даражасини аниқлаш палатасига юбориш ларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйҳат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 
3 иш кун
4Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Асиллик даражасини белгилаш палатаси
Ҳужжатларни ва савдо объекти жойлашиши тартибини кўриб чиқиш якунлари бўйича рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки уни рад етиш тўғрисида қарор қабул қилади
Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 
3 иш кун
5Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Асиллик даражасини белгилаш палатаси
Ариза берувчига рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки гувоҳнома беришни рад етиш тўғрисидаги ёзма шаклдаги хабарнома беради (юборади)
Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот 
1 иш кун




















Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Юклаб олиш учун манба

Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:

Енг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари

Якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлашга, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлашга бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун — якка тартибдаги тадбиркордан енг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади

Амал қилиш муддати:

1 йил

Ҳизматни кўрсатиш муддати:

10 иш куни

Натижани олиш усуллари:

Шахсан ёки ишончли вакил ташриф буюриш орқали.

Хизмат натижаси:

Гувоҳнома

Рад этиш сабаблари:

Тегишли ҳужжатлар тақдим етилмаган ва қўйилмаган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, жумладан:

  • Қайд етилган бача ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
  • Аризачи талаб етилган қонун-қоидаларга рози бўлмаганда;
  • Талаб етилган формалар нотўғри тўлдирилганда.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Рад етиш ҳолларида аризачи юқори турувчи ташкилотга қонунда кўрсатилган тартибда мурожаат етиши мумкин.