Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Нишонахон тикув машинаси билан рағбатлантирилди
2020-10-02 19:29:06 275
Тошлоқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуқаҳҳор Джурабаев яқинда Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказган эди. Унда шу маҳаллада яшовчи фуқаро, 2-гуруҳ ногирони Нишонахон Рўзиева тикув машинаси сўраб мурожаат этганди. Нишонахон ҳозирда 26 ёшда. 19-мактабда ўқиб юрган давридаёқ чеварчиликка қизиққан. Маҳалладаги тажрибали тикувчидан чеварчиликнинг сир-асрорларини ўрганди. Ҳозирда ўзи чеварчилик билан машғул бўлиб, оиласига моддий томондан кўмаклашмоқда. Сектор раҳбари Нишонахон Рўзиеванинг қизиқишларини ҳисобга олиб, шунингдек бандлигини таъминлаш ҳамда бугунги таваллуд айёми билан табриклаб замонавий тикув машинасини совға қилди. Н.Рўзиева берилган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун бўлиб, туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.