Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сайёр қабулда 70 га яқин тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилди
2021-03-27 19:06:09 224
Бугунги кунда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари томонидан ҳар бир тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари назоратга олиниб, ижобий ҳал этиш чоралари кўриб келинмоқда.
Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташаббуси билан бугун Тошлоқ туманида вилоят сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказилди.Унда Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев, секторлар ва вилоят бошқарма ҳамда ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Тошлоқ туманлари ҳамда Марғилон шаҳридан 70 га яқин тадбиркорлик субъектлари таклиф қилинди.
Сайёр қабулда тадбиркорлик субъектларини бугунги кунда қийнаб келаётган муаммолар - кредит олиш, ер ажратиш, инфратузилма тармоқларига уланиш, солиқ масалалари, рухсатнома ва лицензия олиш, бино ажратиш каби мурожаатларлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорларнинг 70 га яқин мурожаатлари эшитилди. 20 га яқин мурожаатларга шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар ваколатли органларга 7 кунлик муддат белгиланиб кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш учун юборилди.
Ваколатли органларга юборилган мурожаатлар вилоят Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан назоратга олинди.