Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Депутат сайловчилари билан учрашди
2021-04-24 12:07:07 254
Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгашининг ташаббуси билан 9-Ҳамрак сайлов округидан туман Кенгаши депутати Т.Солиев "Депутат-маҳаллада" лойиҳаси доирасида ҳудуддаги Сўкчилик ва Ҳамрак маҳалла ҳудудларидаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлардан ўринли ва самарали фойдаланишнинг ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Ҳамрак маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашув ташкил этилиб, жамоатчилик қабули ўтказилди. Фукаролардан ўндан ортиқ, турли мавзудаги мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечимини кутаётган мурожаатларни қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга депутатлик сўровлари юборилди.
Шунингдек, Сўкчилик маҳалла фуқаролар йиғини Ҳилол кўчасида яшовчи имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган Т.Жўрабоев, З.Аҳмадалиев, Ҳамрак маҳалла фуқаролар йиғини Равон кўчасида яшовчи З.Воҳидова, Сойбўйи кўчасида яшовчи М.Усмоновалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳам муаммолари ўрганилди.
Барча тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон ХДП туман Кенгашининг партия рамзлари туширилган эсдалик совғалари топширилди.