Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Ўзим ўқиган мактабга - менинг туҳфам

×

 2021-04-24 12:11:18    253

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу шиор остида 5-мактабнинг собиқ битирувчилари ижтимоий челленжни бошладилар. Тадбир давомида собиқ битирувчилар мактабга ташриф буюришиб, ўқувчилар билан давра суҳбати ташкиллашлари, бадиий китоблар совға қилишлари белгиланган.
Мактабни 2004 йилда тамомлаган собиқ битирувчилардан ФарПИ механика машинасозлиги факультети технологик машиналар жиҳозлаш  кафедраси катта ўқитувчиси Абдураҳмон Сулаймонов, Фарғона вилоят газ таъминоти корхонаси муҳандиси Аброр Назаров ва туман ХТБ мутахассиси Илҳом Мадиевлар  мактабга ташриф буюришиб, таълим муассасасида ўқитувчилар ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитларни ўргандилар. 
Челленж иштирокчилари битирувчи синфлар билан очиқ мулоқот ўтказишди. Мактаб кутубхонасига китоблар ҳадя қилишди. Шунингдек ёзги таътил даврида 3 та синф хонасини жорий таъмирдан чиқаришга амалий ёрдам беришларини таъкидлаб ўтишди.

М.Қодирова, 

шу мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.