Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Халқпарвар" комиссияси фаолиятини бошлади
2021-04-26 18:32:34 271
Халк депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашининг жорий йилн 8 апрелдаги 35-сессияси қарорига мувофив Кенгаш ҳузурида ўн икки нафар аъзодан иборат "Халқпарвар" комиссияси ташкил этилган.
Бугун Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг уй-жой билан таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиш соҳасига жалб этиш мақсадида туманимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва қурилаётган кўп қаватли уйлар, уларнинг аҳоли учун қулайликлари тўғрисида кенг тарғибот ишлари олиб борилди.
Мазкур ҳудуддаги 4-сектор штабида уй-жойга эҳтиёжи бор аҳоли билан сайёр қабул ташкил этилди. Комиссия аъзолари томонидан Давлат дастури доирасида учта кўп қаватли намунавий уйлар қурилиши ва ушбу мақсадлар учун 9,9 млд. сўм миқдорида маблағлар ажратилиши режалаштирилганлиги тўғрисида хонадонларга ташриф давомида тушунтириш ишлари олиб борилди.