Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Кўргазмали семинарда ғўза ниҳолларининг парваришидаги асосий вазифалар тушунтириб ўтилди

×

 2021-04-26 18:37:26    214

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ тумани “Хонариқ саҳовати” ММТП ҳудудидаги “Муҳаммад Аҳмад Тоҳир” фермер хўжалигида чигит униб чиққан майдонларга  биринчи комплекс ишловларни ўтказиш, культивация, майда чопиқ ва рихления қилиш, қатқалоқ бўлган майдонларни юмшатиш, дала майдонларига ферамон тутқич ўрнатиш, олтингугурт сепиш ҳамда ўқ ва шоҳ ариқларни олиш бўйича дала шароитида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 
Кўргазмали семинарда сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳатчилар, вилоятдан бириктирилган вакиллар, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари мутасадди раҳбарлар, пахта-ғаллачилик йўналишидаги барча фермер хўжаликлари, культиватор механизаторлари иштирок этишди. 
Тадбир давомида вилоятдаги соҳа олимлари ва мутахассислари томонидан ғўза ниҳолларини парваришлаш бўйича ишлаб чиқилган услубий қўлланмаларни китобча шаклида тумандаги тизим ташкилот ва корхона раҳбарлари, ходимлари, ММТП раислари, кластер аграномлари ҳамда барча пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарларига етказилди.
Семинарда вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров иштирок этиб иштирокчиларга  қуйидаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди:
✅Ғўза қатор орасига ишлов беришда қатнашадиган чопиқ трактори ва культиватори янги бўлиши ва культиватор органларида намунавий пичоқ, наральник, рихления, лапкалар бўлишига эътибор қаратиш керак.
✅Ғўза қатор ораларини чуқур юмшатишда қатнашадиган трактор ва рихления янги бўлиши ҳамда рихления бир қаторда жойлашган ишчи органларига лапка ўрнатилиши шарт.
✅Ғўза майдонларини минерал ўғитлар билан озиқлантиришда иштирок этадиган чопиқ трактори ва ўғитлагич культиватор янги бўлиши ҳамда культиваторнинг ишчи органлари ярим лапка, ўғитлагич(сапожок) ва лапкалар бўлиши керак.
✅Ғўза ниҳолларини шира-трипс зарарини олдини олиш мақсадида кенг қамровли штангелли осма пуркагичлардан кенг фойдаланилган ҳолда суспензия тадбирларини ўтказиш лозим.
✅Ғўза ниҳолларини ўргамчиккана зарарини олдини олиш мақсадида ОШУ агрегатларидан кенг фойдаланган ҳолда олтингугурт чангитишни ташкил этиш.
✅Ғўза майдонларини қатқалоқдан юмшатиш, майин тупроқ ҳосил қилиш, бегона ўтлардан тозалаш, ғўза ниҳолларини нобуд қилмаслик мақсадида биринчи чопиқни фақат теша кетмон билан иккинчи чопиқни эса катта кетмонда амалга оширилади. 
✅Ғўза ниҳолларини яганалашда тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, соғлом кўчатларни қолдириш, ҳар бир гектар майдонда ўртача 130 минг донадан кўчат бўлишини таъминлаш.
✅Вегитация даврида сувдан оқилона фойдаланиш, сув исрофгарчилигига йўл қўймаслик мақсадида ҳар 40-50 метрда ўқ ва шоҳ ариқлар олиниши шарт.
✅Ғўза ниҳолларини илдиз қурти зарарини олдини олиш мақсадида гектарига 1 донадан феремон тутқичлар ўрнатиш лозим.