Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"Қўмондон ва ёшлар учрашуви" тошлоқлик ёшларда катта таассурот қолдирди

×

 2021-06-16 17:32:12    227

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда ёшларга кенг имкониятлар яратилиб, уларни келажакда баркамол шахс бўлиб камол топишлари йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. жумладан, июнь ойи давомида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ўтказилмоқда.
Туманимизда ҳам турли соҳалардаги танловлар, фестиваллар, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ўтказилиб, ёшларнинг иштироки таъминланмоқда. Бугун ҳам туман маданият марказида ойлик доирасида "Қўмондон ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. Учрашув аввалида, замонавий қурол-аслаҳалар, ҳарбий автомобиллар ва техникалар намойиш этилди. Ёшлар кўргазмали намойиш орқали ҳарбийлар ҳаёти ва иш фаолиятини ўргандилар ҳамда улар билан дилдан суҳбат қурдилар. 
Шундан сўнг, туман ҳокими А.Джурабаев ва тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондои Ж.Якубов иштирокида ёшлар билан учрашув ташкилланди. Учрашувга турли танловлар ва спорт мусобақалари ғолиблари, ижодкор ва истеъдодлилар ҳамда тумандаги ҳарбий соҳага қизиққан ёшлар таклиф қилинди.
Тадбирда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар, уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ҳарбийликка қизиққан ёшлар учун, соҳага Давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор, таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотлар етказилди. Фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган тошлоқлик ёшларга қўмондон томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олиб, ҳарбий хизмат борасида ҳамда уларнинг ҳаёти, иш фаолияти тўғрисида қатор таассуротларга эга бўлди.
Тадбир давомида ҳарбий оркестр ва туман маданият бўлимининг хонандалари томонидан куйланган ватанни мад этувчи ҳамда шўҳ куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринкилик бахш этди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.