Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди
2021-06-25 17:38:39 219
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошлоқ туман бўлимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида 70 нафардан ортиқ фуқароларнинг ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, даволаниш бўйича моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди.
Қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланди. 30 дан ортиқ мурожаатга шу ернинг ўзида ечим топилди. Ўрганиш талaб этилган мурожаатлар эса назоратга олинди. Уч нафар фуқароларнинг моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати