Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


2 июль – Давлат герби қабул қилинган кун

×

 2021-07-02 18:48:14    244

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби, расмий давлат рамзининг қабул қилинган куни! “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х-сессиясида қабул қилинган.Давлат герби думалоқ кўринишга эга бўлиб, шаклнинг сўл томони ризқ-рўзимиз тимсоли — буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса ўзбекнинг донғини дунёга таратган бебаҳо бойлигимиз — чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган. Узоқдаги тоғлар ва дарёлар манзарасида гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.

Гербнинг юқори қисмида эса Ўзбекистон озодлигининг рамзи сифатида саккизбурчак юлдуз, унинг ички қисмида яримой ва юлдуз маъноси мамлакат аҳолисининг кўп қисми ислом динига этиқод қилиши, марказида — бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган.Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини ифода этувчи чамбар тасмасига „Ўзбекистон“ деб ёзиб қўйилган.