Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТУМАН ҲОКИМИ ҚАБУЛИДА: Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда

×

 2021-07-26 18:19:20    267

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман ҳокимлари томонидан кунлик қабуллар ташкилланиши ҳақида топшириқлар берилган эди.
Тошлоқ тумани ҳокимлигида ҳам жисмоний ва юридик шахслар учун кунлик қабуллар бошланди.Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ва сектор раҳбарларининг навбатдаги қабулида ҳоким ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. 
Қабул давомида ўндан ортиқ фуқароларнинг уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланди. 
Заркент маҳалла фуқаролар йиғини Қашқарқишлоқ кўчасида яшовчи Исмоилжон Тўхтабоев ва Хўжаариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда фаоллари ҳудудларидаги ичимлик суви муаммоси бўйича мурожаат қилдилар. Туман ҳокими Заркент маҳалласи учун 300, Хўжаариқ маҳалласига эса 1000 метр Д-50 мм бўлган тармоқ ажратиб, "Сувтаъминот" МЧЖ туман бўлимига мурожаатни уч кунлик муддатда ҳал этиб тармоқни тортиш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан топшириқ берди. 
Шунингдек, қабулда Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро  Фотимахон Машарипова хонадонида 16 нафар оила аъзолари бўлиб, биргина газ баллони  етмаётганлиги боис, қўшимча баллон олишда амалий ёрдам сўради. Бу мурожаат ҳам ижобий ҳал этилиб, "Ҳудудгазтаъминот" Фарғона филиали Тошлоқ тумангаз бўлими томонидан газ баллони топширилди.
Қабул давомида уч нафар аёлларнинг моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб, оилавий шароитлари ўрганилди ҳамда улар "Аёллар дафтари"га киритилди. Бир ҳафта муддатда уларга тикув машиналари берилиши, бу билан доимий равишда даромад қилишлари таъкидланди.
Жойига бориб кўриш талаб этилган учта мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларга уч кунлик муддатда ўрганилиб ижобий ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Битта оилавий келишмовчилик масаласи эса қабулда иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ижобий ҳал этилди. 
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати