Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Туманда 2022 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

 2021-10-20 09:10:54    430

PDF юклаш
Чоп этиш


                                                     2021 йил  «18» октябрь                     99-11-160-Q/21                Тошлоқ тумани ҳокимлиги

 Туманда 2022 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги  Қонуни (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; 02.04.2021 й., 03/21/681/0264-сон) 39-моддасига асосан,  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш  тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2022 йил учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилотларда иш ўринларини захирага қўйиш рўйхати 1-иловага мувофиқ ҳамда туманда иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. 1-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 532 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, жумладан, ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналари учун (36 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар учун  (96 киши);

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (29 киши),

ногиронлиги бўлган шахслар учун (228 киши),

пенсия олдиёшидаги шахслар учун (18 киши),

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар (12 киши),

одам савдосидан жабрланганлар учун (2 киши),

«Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун (56 киши),

қонунчиликка мувофиқ бошқа шахслар (55 киши) этиб белгилансин.

3. Тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш  тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган   низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминласин ва бу тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсинлар.

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона ва ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

5. Тумандаги корхона ва ташилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ушбу Низом 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.

6.    Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  (рўйхат рақами 3163-сон, 2019 йил 31 май) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тавсия этилсин.

8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (М.Ботиров) беш кун муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва унга ушбу қарорнинг бажарилиши учун шахсий масъулият юклатилсин.

9.  Туман ҳокимлиги матбуот котиби Ф.Қодиров мазкур қарорни “Тошлоқ тонги” газетасида расмий эълон қилинишини ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

10. Белгилансинки, ушбу қарор 2022 йил 1 январ кунидан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Умаров зиммасига юклансин.

  

                                        Туман ҳокими                                      А.Джурабоев