Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

×

 2021-12-07 21:27:55    206

PDF юклаш
Чоп этиш


туманимизда Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кенг нишонланди


Ҳар бир тирик жонзоднинг яшашдан мақсади, ҳар бир мавжудотнинг келажакда кутиб қоладиган матлаби, ҳар бир хонадониннг эса ўзига хос яшаш тарзи, урф-одатлари, ўзига хос тартиб –қоидалари, ўзига хос орзу-умидлари бўлади. Ҳар бир давлатнинг ҳам ўз ўрнида ана шундай тартиб-қоидалари, эзгу умидлари ва истаклари, мақсадларини рўю-рост ифодаловчи юзи - Конституцияси мавжуд бўлади. Ҳудди шунингдек, бизнинг давлатимизнинг ҳам юзи, мақсадларимизнинг маънавий тимсоли бу - Конституциямиздир.
Бугун "Найман" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Маданият маркази"да Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда тумандаги секторлар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 
Тадбирни туман ҳокими А.Джурабаев очиб, йиғилганларни Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги билан муборакбод этди. Шунингдек, тантанали маросимда туман адлия бўлими бошлиғи Я.Зулпихоров сўзга чиқиб, Конститутциямизда белгилаб қўйилган қоидалар, уларнинг жамиятимиз ривожи, фуқароларимизнинг яшаш тарзида тутаётган ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек мамлакатимизнинг Бош Қомусида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари ва мажбуриятлари акс этган қоидаларга алоҳида тўхталиб, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш йўлида давлат ва жамоат ташкилотлари мунтазам ҳамкорликда фаолият олиб боришлари зарурлигига эътиборни қаратди.
Туман маданият бўлими ходимлари ва “Райҳон” ашулла ва рақс халқ дастаси санъаткорларининг ҳамда "Мақом" ансамблининг бадиий чиқишлари тадбирга файз-тароват олиб кирди. Байрам тадбирлари барча таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.


Тошлоқ тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.