Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашининг 17 декабрь куни бўлиб ўтиши белгиланган сессиясида туман ҳокимининг Мурожаати эшитилади
2021-12-16 22:14:01 253
Халқ депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашининг эллигинчи сессияси 17 декабрь санасига белгиланди.
Сессияда туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаати эшитилади.
Сессия ишида туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар, муассасалар раҳбарлари, туман фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этиши белгиланган.
Сессия ўз ишини шу куни соат 14:00 да, туман ҳокимлиги катта мажлислар залида бошлайди.