Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
2022-01-31 19:32:21 210
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими А.Джурабаев очди ва олиб борди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар, масалага даҳлдор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ туманидаги халқ қабулхонаси мудири С.Исмоиловнинг “2021 йил давомида тумандаги секторлар фаолияти, давлат дастурларининг ижроси ва туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифати тўғрисида”ги ахбороти;
-Адлия бўлими бошлиғи Я.Зулпихоровнинг “Тошлоқ тумани адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида 2021 йил давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти;
-Молия бўлими мудири Ж.Қурбоновнинг “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш ҳамда туман маҳаллий бюджетини эркин қолдиқ маблағларини сарфланиши тўғрисида”ги ахбороти;
-Туман халқ таълим бўлими мудири А.Солиевнинг "Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 8 январдаги Тошлоқ туман халқ таълим бўлимига қарашли 24-умумий ўрта таълим мактаби директори А.Қодировни фаолияти тўғрисидаги 04/47-сонли хати юзасидан" ахбороти;
-Туман тиббиёт билашмаси раҳбари А.Тожибоевнинг “2021 йил давомида Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли даволаш профилактика муассасаларининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;
-Т.Халиловнинг “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисида”ги ахбороти;
-Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутахассиси Д.Йўлдошевнинг “Ёшлар жамғармаси” маблағлари сарфланиши тўғрисида”ги ахбороти;
-Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаровнинг “Марғилон туманлараро иқтисодий судида одил судловни амалга ошириш борасида 2021 йил давомида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти;
-Марғилон туманлараро суди раиси А.Акбаровнинг “Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида”ги ахбороти;
- Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди раиси А.Рахимовнинг “Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг одил судловни амалга ошириш борасида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрсида”ги ахбороти;
Сессия кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.