Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Судьялар иштирокида сайёр қабул ўтказилди
2022-01-31 19:40:12 222
Тошлоқ тумани 1-сектордаги "Сойбўйи" МФЙда Фарғона вилоят Маъмурий суди судьяси И.Матмусаев, Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ф.Хатамқулов, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Б.Хайдаров, Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А.Рахимов, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди судьяси Х.Хакимов, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Акбаровлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига хуқуқий тушунтиришлар берилди. ИИБ Пробация хизмати гуруҳи ҳисобида туриб жазо ўтаётган 5 нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Шунингдек, ЎРҚ-747-сон, ЎРҚ-744-сон ва ЎРҚ-734-сонли қонунларнинг мазнун моҳияти, одам савдоси, жумладан чақалоқ савдосига қарши кураш, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни юзасидан маърузалар қилиниб, тарғибот ишлари амалга оширилди.