Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
37 нафар талабаларга ижтимоий кўмак сифатида контракт пуллари тўлаб берилди
2022-02-04 19:05:31 204
Яқинда Тошлоқ туманидаги "Ёшлар дафтари" ва “Темир дафтар"га киритилган 15 нафар талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг 50 млн. сўмдан зиёд шартнома тўлов маблағлари тўлаб берилган эди.
“Талабага мадад” ижтимоий лойиҳаси доирасида контракт пулларини тўлашда иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётганлиги боис мурожаат қилган 37 нафар талабалар учун ўтказиб берилган тўлов-шартнома пуллари жами 140 млн. сўмни ташкил этди.
Бугун талабаларга сертификат топшириш тадбирида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи в.в/б Достонбек Юлдашев ва агентлик мутахассислари иштирок этишиб, ёшларни келажакда ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишларини тиладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 250-сон ҳамда 450-сон қарорларига мувофиқ келгусида ҳам шу тоифадаги талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом эттирилиши белгиланган.