Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Вилоят ҳокими Тошлоқ туманидаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ҳамда ижтимоий объектлар фаолияти билан танишди
2022-02-11 19:27:59 210
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ тумани Ахшак МФЙ ҳудудидаги янги “Пахтакор” массивида бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кўздан кечирди.
Жами 18 та 5 қаватли, 400 хонадондан зиёд уйлар қурилиши лойиҳалаштирилган манзилда қад ростлаётган бинолар ён атрофида аҳоли учун қулай бўлган инфратузилмалар ҳам шакллантирилмоқда. МФЙ маъмурий биноси қурилмоқда. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари якунланаётган боғчани кўздан кечирди. Массивда ишларни жадаллаштириш ва сифатли якунлаш кераклиги, спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳларини ташкил этиш, уйларнинг ертўлаларидан ҳам тадбиркорлик учун шароит яратиб, самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди. Коммуникация тармоқларини тортиш жараёнларининг боришини муҳокама қилди. Туманда “Янги Ўзбекистон” массивини қурилиш жараёнига тезроқ киришиш бўйича туман раҳбарларига кўрсатма берди.
Вилоят ҳокими “Қумариқ” МФЙда туман ҳокими ва прокурори ташаббуси билан ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиб замонавий қиёфага келтирилган 93-сонли оилавий поликлиникада ҳам бўлди. 720 миллион сўмлик ишлар бажарилган тиббий маскан 13 700 нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. УЗИ, акушер-гинеколог, стоматолог, умумий амалиёт шифокори, терапевт каби 5 та йўналишда 40 нафардан зиёд мутахассислар фаолият олиб бормоқда.
Навбатдаги манзилда тумандаги Хонариқ МФЙда жойлашган “Найманбўстон” маданият марказини 3,2 миллиард сўмдан зиёд маблағ ҳисобига капитал таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Маҳалла фаоллари билан суҳбатлашган вилоят ҳокими бу ерда ҳар куни турли тадбирлар, концерт, мушоира, адабиёт кечалари бўлиши кераклигига эътибор қаратди ва маданият маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Тошлоқ шаҳарчасида тадбиркор Абдумутал Мамадалиев ташаббуси билан барпо этилаётган, лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмдан зиёд бўлган 3 қаватли хизмат кўрсатиш ва савдо маркази қурилиши жараёнлари билан ҳам танишилди.