Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокими қабулида 15 та мурожаат ижобий ҳал этилди
2022-02-15 19:48:20 262
Бугун Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг жисмоний ва юридик шахслар учун қабули ўтказилди. Унда 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш, кўчаларни асфальтлаш, шағаллаштириш каби мурожаатларидан 10 таси ижобий ҳал этилди. 10 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди.
Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 5 та мурожаатлар эса назоратга олинди. Қабул давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 3 та оила вакилларига зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлиги бўлган икки нафар фуқароларга ногиронлик аравачалари ажратилди.
Шунингдек, қабул сўнгида туман ҳокими мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Туман ҳокимининг қабулида вилоят ҳокими маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева ҳам иштирок этди.