Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Тошлоқда алимент ўрнига хонадон берилди

×

 2022-04-08 10:48:30    215

PDF юклаш
Чоп этиш


      Мажбурий ижро бюросининг Тошлоқ туман бўлими иш юритувида ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг 10.08.2021 йилги қарорига кўра, қарздор К.А.дан ундирувчи К.З. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор алиментдан бўлган қарзларини тўламай келган

      Давлат ижрочиси томонидан қарздор алимент тўлашдан бўйин товлаш муқаррар жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилган ҳолда огохлантирилди

      31.03.3022 йил куни қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан қарздор К.А. вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар 215 ой тўлаши лозим бўлган 211,2 млн. сўм алимент ўрнига Фарғона шаҳар, Тинчлик кўчасидаги кўп қаватли уйдаги хонадонни  ундирувчи К.З. номига нотариус орқали расмийлаштириб топширди.