Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДА ТАБИРКОРЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ.

 2022-06-10 16:39:39    210

PDF юклаш
Чоп этиш


   Давра суҳбатида Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров 2022 йилнинг I-чорагида 44183 та хўжалик юритувчи субъектлар солиқ имтиёзларидан фойдаланган бўлиб, улар учун қўлланилган имтиёзларнинг умумий қиймати 9 триллион сўмдан зиёдни ташкил этганини таъкидлаб ўтди..

Қайд этилишича, солиқ имтиёзлари 7 турдаги солиқлар бўйича берилган ва уларнинг салмоқли қисми қўшилган қиймат солиғи ҳиссасига тўғри келади (93,5 фоиз). Кейинги ўринлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (1,6 фоиз), фойда солиғи (1,6 фоиз), ер солиғи (1,3 фоиз), ижтимоий солиқ (1 фоиз), мол-мулк солиғи (0,6 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқлар                 (0,3 фоиз) жой олган.

 Тадбиркорларга суҳбат жараёнида солиқ имтиёзига эга бўлганлар рўйхатида мулкчилик шакли турлича бўлган солиқ тўловчилар – давлат корхоналари, хусусий тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхоналар, акциядорлик жамиятлари ҳамда хорижий компаниялар борлиги, ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича  2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.


Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати