Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ.
2022-06-27 18:35:09 233
Ижтимоий тармоқлар орқали Фарғона вилоят Тошлоқ
туманидан мурожаат қилябмиз, бизни туман ҳокимлигини “Мурожаат Тошлоқ тумани”
деган телеграм канали бор, очилгандан бери мурожаатлар учун ёпиқ, мурожаат
йўлламоқчи бўлсангиз боришингиз керак шекилли ёки муаммо кўпайиб қолмасин
дейишса керакда,-деб номланган хабар берилган.
Тошлоқ
тумани ҳокимлиги томонидан телеграмм каналда келтирилган масалалар ўрганиб
чиқилди. Ижтимоий тармоқда келтириб ўтилган канал аслида Тошлоқ тумани ҳаётига
оид янгиликларни, амалга оширилаётган ислоҳотларни, туман ҳокимлигига ҳамда “@toshloq_murojaat_bot” телеграм ботиги келиб
тушган мурожаатларни доимий равишда ёритиб боради.
Шу сабабли хабар ва янгиликларни тарқатишга мўлжалланган
бу гуруҳга комментарий ёзиш, фикр билдиришлар админ томонидан беркитиб
қўйилган. Сизларга мурожаатлар бўйича ушбу гуруҳга эмас, @toshloq_murojaat_bot
телеграм ботига йўллашингиз тавсия этилади.
Тошлоқ тумани ҳокимлигининг
Ахборот хизмати.