Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ.
2022-07-13 18:30:37 209
Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят Тошлоқ туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг бўш турган ер майдонига тадбиркор томонидан ноқонуний (чорва ҳайвонлари учун емхона ва савдо дўкони) қураётганлиги тўғрисида мақола тарқалди, шу юзасидан туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан тезкор ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишлар натижасида фуқаро С.Хошимов томонидан мактабнинг бўш турган ер майдонига савдо дўкони юритиш мақсадида қурилиш ишларини бошлаб юборган. Лекин, қурилиш ишлари учун тегишли рухсатнома олмаганлиги аниқланди. Ноқонуний равишда ҳамда ўзбошимча, рухсатсиз қурилиши олиб борилган бино шу куннинг ўзида бузиб ташланди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан мактаб директорига нисбатан тегишли ҳужжатлар кўрмай туриб қурилишга рухсат берганлиги сабабли қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши белгиланди.