Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СОН КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА БИТИРУВЧИЛАРГА ДИПЛОМ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-07-16 15:12:12 459
Тантанали тарзда ташкил этилган тадбирда мактаб ўқувчилари, ота-оналар, нуронийлар, туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар. Дастлаб, тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими А.Джурабаев мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳусусида тўхталар экан, битирувчиларга келгусидаги ишларига оқ йўл тилади. Битирувчи ёшларга ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, касб-ҳунар мактабида бугунги кунда 6 та касб бўйича ўқув устахоналари мавжуд бўлиб замон талаблари асосида жиҳозланган. Ўқувчилар ушбу ўқув устахоналарида ўқув амалиётларини ва махсус фанлар бўйича ўқув машғулотларини олиб боришмоқда. 2021-2022 ўқув йилида касб-ҳунар мактабини 233 нафар ўқувчилар 4 та касб бўйича тамомладилар. Энди ушбу ўқувчилар туманимиз ва вилоятимиздаги кичик саноат зоналарида, ишлаб чиқариш корхоналарида ва ҳусусий секторларда ўз меҳнат фаолиятларини бошлашлари мумкин. Байрам кечасида туман ҳокими А.Джурабаев ҳамда туман прокурори А.Худойберганов битирувчи йигит ва қизларга турли йўналишлар бўйича дипломлар, шунингдек, юқори кўрсаткичларга эришган ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширдилар.