Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


АСОСИЙ ЭЪТИБОР ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛДИ

×

 2022-07-28 11:23:44    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ туманида ўтказилган йиғилишда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти, маҳалла раислари, ҳудуд профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

          Дастлаб, йиғилишда туман прокурори А.Худойберганов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ф. Бектошовлар жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, маърузачилар жиноятчиликни барвақт аниқлаш ҳамда самарали қарши курашиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бу борадаги фаолияти бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

          Йиғилишда, масъул идораларнинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.  

          Йиғилиш сўнгида масъулларга ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятчиликни жиловлаш, осойишталикни таъминлаш ва бу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.


Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.