Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕПУТАТЛАР ҚУРИЛИШ - ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ БОРИШИНИ ЎРГАНДИЛАР.
2022-08-18 20:39:25 221
Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти ва Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти ҳамкорликда Тошлоқ туманидаги ижтимоий объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини холати ўрганилди.
Унда иштирок этган туман кенгаши депутатлари туман котибияти раҳбари А.Солиев, ХДП туман ташкилот раиси, туман кенгаши депутати Т.Солиев, туман кенгаши депутатлари У.Мирзаумаров ва М.Жўрабоевлар тумандаги 8-, 20-, 22-, 28-умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йилига тайёргарликни бориши, синфхоналарини янги ўқув йили учун жиҳозланиш холати ўрганилди. Шунингдек, Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги 7-умумтаълим мактабида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Мактаб 680 ўринли бўлиб яна қўшимча уч қаватли 330 ўринга мўлжалланган бино янгидан қурилиб битказилмоқда. Қурилиш ташкилоти томонидан 7320,1 млд сўм маблағ эвазига қўшимча бино қурилиб, мактаб капитал таъмирланмоқда. Ҳудди шунингдек, 2-сонли МТТда ҳам 6179,3 млд сўм маблағ эвазига қўшимча ошхона ва маъмурий бино қуриш билан бирга, мазкур болалар боғчасида тўлиқ реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
"Фарғона крисстал қурилиш" х /к корхонаси томонидан 4253,8 млд.сўм маблағ эвазига Варзак МФЙ ҳудудидаги 5-сонли МТТ биносида ҳам мукаммал қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда қўшимча икки қаватли бино қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни ўрганиш давомида депутатлар қурувчи ва мутахассисларга олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини тез ва сифатли бажаришлари кераклиги ҳамда Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллик байрами олдидан фойдаланишга топширишлари зарурлиги юзасидан тегишли тавсиялар берилди.