Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМГА ТАРАДДУД

×

 2022-08-23 15:32:56    208

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда туманимизда мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида ҳудудларда кенг қамровли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

        Хусусан, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида бу каби саъй-ҳаракатлар юқори кайфиятда ўтказилмоқда. Фуқаролар ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳил-иноқлик билан хашар йўли билан қабристонларни тозалаш ишларида фаол иштирок этмоқдалар. 

         Тумандаги Хонақа МФЙда ҳам байрамга тайёргарлик ишлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Шу кунга қадар кўча бўйларига экилган дов-дарахтларга шакл бериш, оқлаш, уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, сўлим гулзорлар барпо этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Маҳаллада бунёдкорлик ишлари ҳам бажарилмоқда. Ҳудуддаги 4 та кўчада 18 км.лик   тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари якунига етказилмоқда. Жами  9 км масофадаги ички йўлларда асфальтлаштириш жараёни бошлаш арафасида. “Обод маҳалла” дастури бўйича 2 та қўшимча трансформатор қўйилиб 2 та сув  қудуғи очилиб тоза ичимлик суви чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Дастур бўйича эски электр симёғочлар ўрнига янги темир-бетон симёғочлар алмаштирилиб маҳалла кўчалари тўлиқ ёритиш чироқлари билан таъминланди. 

        Бир сўз билан айтганда бугун маҳаллаларда кечаётган улкан ўзгаришлардан халқимиз байрамни шукуроналик билан қарши олмоқдалар.