Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

×

 2022-09-03 22:33:07    230

PDF юклаш
Чоп этиш


      Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида “Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Ахшак маҳалла фуқаролар йиғини Янгиқишлоқ маҳалласи Севинч кўчасида яшовчи аёллар нажот излаб мурожаат қилмоқдамиз. Янги чек маҳалламизни уч йилдан бери асфальт қилиб берамиз, тендерга тушган деб алдаб келишади. Бу йил ҳам шағал ёйилди, асфальт эмас, бетон стяжка қилинади деб ҳаммани овора қилишди. Лекин яна биз қолиб кетдик. Фарзандларимиз ўқишга, катталар ишга қатнашда қийналмоқда. Илтимос, ҳудудимизни асфальтлаб беришсин” деган мурожаат йўлланди.
      Ушбу мурожаат бўйича туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш олиб борилди. Мурожаатда ёзилган Севинч кўчаси 2021 йил 2 апрел кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5048-сонли қарорига асосан, дастурга кўра ички йўллар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 162 млн сўм маблағ эвазига 630 метр ички йўллар асфальт қилинган. Яккавут МФЙ ҳудудида 27150 метр узунликдаги ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан 13370 метр асфальтли, 13150 метр шағалли ва 630 метр тупроғли кўчани ташкил этади. Севинч кўчасида эса 5130 метр асфальтли, 3170 метр шағалли кўча мавжуд.  
       Ҳозирда, ушбу кўчани қолган қисмини асфальтлаш учун "Очиқ бюжед" порталига таклиф киритилган бўлиб, овоз бериш жараёнлари кетмоқда. Таклифга ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлари яъни ID:1450600127 орқали киритилган.
     Шу куни аҳолига овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиб, кўпроқ овоз тўпланса Севинч кўчасини асфальт қилинишига маблағ йўналтирилиши тушунтирилди.