Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА ИШЛАШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН БИР ГУРУҲ ФУҚАРОЛАРНИ ЧЕТ ТИЛЛАРИГА ЎҚИТИШ БОШЛАНДИ
2022-09-07 20:40:43 245
Маълумки, жорий йилнинг 25-30 июль кунлари Фарғона вилояти ҳокими бошчилигидаги вилоят делегацияси Германия ва Австрия давлатларида бўлиб, ушбу давлатлар билан тиббиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа бир қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилган эди.
Келишувларда ушбу давлатларда меҳнат қилиш истагидаги фуқароларимизга муносиб меҳнат шароитларини яратиш масалалари ҳам кўриб чиқилган. Ҳозирда ривожланган давлатларга бориб меҳнат қилиш учун энг аввало хорижий тилларни мукаммал билиш асосий талаблардан бири бўлмоқда. Шу боисдан вилоятимиз раҳбарияти томонидан чет тилларига ўқитиш марказларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун тумандаги "Ёшлар маркази" биносида Германия давлатида ишлаш истагини билдирган 40 нафар фуқароларнинг немис тилига ўқитиш бўйича ўқув-курси фаолияти йўлга қўйилди. Ўқув-курсига йиғилган фуқаролар билан туман ҳокими А.Джурабаев учрашиб, масканда ўқитиш сифатини янада яхшилаш, фуқароларнинг турли касбларга қизиқтириш, чуқурлаштирилган тартибда ўқув машғулотларини ўтказиш имконияти яратилганлигини таъкидлаб ўтди.