Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖРО ИНТИЗОМИГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАРГА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-09 16:20:39 253
Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 30 март санасида “Шаҳар, туман ҳокимликларининг таклифларига асосан қуйи тизим корхона, ташкилотларида Қонунчилик ҳужжатлари билан ишлаш юзасидан ижро интизомига масъул ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув амалий семинар ўтказиш бўйича” режа жадвали тасдиқланган.
Ушбу режа асосида Тошлоқ туманида корхона ва ташкилотларда ижро интизомига масъул ходимлар учун амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини ташкил этиш, ижро интизомини доимий ўрганиш ва мониторингини юритиш тартиби, ҳужжатларни архивга топшириш амалиётини такомиллаштириш бўйича тушунчалар берилди.