Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАНДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-17 18:07:20 235
Йиғилишда туман ҳокимлиги, туман санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими, туман фавқулотда вазиятлар бўлими вакиллари ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирок этдилар.
Дастлаб, туман мактабгача таълим бўлими мудири Г.Абдусамадова Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги 196-сонли буйруғи билан таништирди.
Йиғилишда мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ривожланиши, таълим ва тарбия олиши учун хавфсиз шарт-шароитлар яратиш учун назоратни кучайтириш, тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизматлари ҳамда ички ишлар органларининг қисқа рақамли телефон рақамлари кўрсатилган маълумотларни бўлиши, мактабгача таълим ташкилотларнинг барча ходимларига иш вақтида мобил телефонлар ва смартфонлардан ишга тааллуқли бўлмаган ҳолатларда фойдаланиш мумкин эмаслиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини исътемол қилишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги, давлат-ҳусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида, шу жумладан оилавий мактабгача таълим ташкилотларида ҳам юқорида келтирилган масалаларга эътибор қаратиб фаолият юритишлари сўзга чиққан мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.
Йиғилишда мавзу юзасидан иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтардилар. Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.