Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР МАҲАЛЛАЛАРДА 7 КМ УЗУНЛИКДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРДА ЦЕМЕНТ-БЕТОН ҚОПЛАМАЛИ ЙЎЛЛАР ҚУРИЛАДИ
2022-09-21 18:21:21 224
Тошлоқ туманида қишлоқлардаги ички йўлларни жорий таъмирлаш, аҳолига янада қулайликларни яратиб бериш мақсадида тез ва сифатли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳусусан, айни кунларда Хўжариқ МФЙ ҳудудидаги Келажак кўчасида 0,5 км масофалик ички йўллар цемент-бетон қопламаси қурилиш ишлари бажарилмоқда. Обисиё, Найман, Юқориқишлоқ, Айланмажар ҳамда Конизар МФЙлардаги 3 км.лик ички йўллар сифатли қилиб битказилмоқда. Ушбу таъмирлаш-қурилиш ишлари учун жами бўлиб давлат бюжетидан 900 млн. сўм маблағлар йўналтирилди. Бундан ташқари “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Хонақа ҳамда Найманбўстон МФЙларда ҳам жами 4 км.лик ички йўлларда цемент-бетон қопламасини қуриш ишлари олиб борилмоқда.