Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2022-09-27 16:31:40    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда. Давлатимиз томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошлоқ туманида тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан жами 154 нафар ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга турли хил турдаги ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.  Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни 186 нафари реаблитация техник воситалари билан таъминланди. 
       Тошлоқ туманидаги Гузарбоши МФЙ, Улуғбек кўчасида яшовчи  биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Ихволбек Ўринов тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига электр юритмали ногиронлик аравача олиш учун мурожаат қилган эди.
       Ушбу фуқаронинг мурожаати ўз вақтида хал этилди. Куни-кеча вилоят тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқарма бошлиғи Х.Мирзаев ҳамда туман ҳокимлиги мурожаатчининг хонадонига ташриф буюриб, электр юритмали аравачани топширдилар