Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


1 октябрь -Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрам тадбирлари Тошлоқ туманида ҳам кенг нишонланмоқда. Байрам тадбирларида шарафли касб эгаларига, фахрий устозларга эҳтиромлар кўрсатилмоқда.

×

 2022-09-30 10:32:28    240

PDF юклаш
Чоп этиш


 Ана шундай файзли байрам тадбирлардан бири туман мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан соҳа ходимлари, МТТ директорлари ва фахрий устозлар иштирокида бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида сўзга чиққан туман ҳокими А.Джурабаев ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган устозлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносиб эканлигини таъкидлаб ўтди. Байрам муносабати билан тизимнинг барча фидоийларига ўзининг самимий тилакларини изҳор этди.  
       Байрам тантанаси концертлар, қутловлар билан янада серфайз ва бетакрор, унутилмас ва қувончларга бой тарзда нишонланди.