Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ" ДОИРАСИДА НУРОНИЙЛАР МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИЛАР
2022-10-06 21:25:33 244
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошлоқ туманида ҳам “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.
Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жойларда тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Шу ҳафта мобайнида Бесаранг МФЙда истиқомат қилаётган 40 нафар нуронийлар Қўқон шаҳрига саёҳатга юборилди. Обисиё МФЙда “Кўзга суртгим устоз босган тупроқларни” мавзусида устоз ва мураббийлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Бугун тумандаги 12-, 8-умумтаълим мактабларида нуронийлар билан ёшлар ўртасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда кексалар ёшларга тинчлик ва осойишталикни қадрига етиб таълим-тарбия олишларини, ҳаётда ҳалол меҳнат қилиб ўз ўрнини топиш кераклиги айтиб ўтилди. Ўз ўрнида нуронийларга ушбу таълим масканларида ёшларга яратиб берилаётган шароитлар ҳамда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Туманимизда “Кексалар ҳафталиги” давом этмоқда.