Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШДАГИ ЯНГИ БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2022-10-21 18:29:05 246
Тошлоқ туманидаги Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинида лойиҳа қиймати 6 миллярд 540 миллион сўм маблағ эвазига 400 ўринли замонавий боғча биноси фойдаланишга топширилди. 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда муассаса ходимлари иштирок этдилар.
Дастлаб туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев сўзга чиқиб, юртимизда мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, туманда ҳар йили бир нечта янги боғчалар фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида болалар қамрови ортиб бормоқда. Ушбу фойдаланишга топширилаётган мактабгача таълим ташкилоти ҳам эртамиз эгалари учун узоқ йиллар хизмат кўрсатиб, порлоқ келажакларига замин яраташини таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари бинода болажонларга муҳайё этилган шарт-шароитлар билан танишар экан, бу ерда ёш авлод учун барча қулайликлар яратилганига гувоҳ бўлишди. Хусусан, хорижий тилларни ўрганиш ва бошқа йўналишларда муассаса барча зарур адабиётлар ҳамда мультимедиа жиҳозлари билан таъминланган.