Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ БОР
2022-10-26 09:06:59 213
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, пировардида аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш олий мақсаддир. Муаммоларга жойида ечим топилаяпти, аҳолини қийнаётган, ўйлантираётган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Хусусан, Тошлоқда ўтказилган қабулда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 1 нафар фуқарога туман ҳокими томонидан ижара пули 1.5 миллион сўм маблағ тўлаб берилди. 4 нафар хотин-қизларга печ совға қилинди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 5 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.