ТОШЛОҚДА 30 НАФАР АЁЛГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛАДИ
×
2022-10-29 15:22:07 321
PDF юклаш
Чоп этиш
Тошлоқ туманида ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга ҳамда тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини субсидия асосида туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан тарқатилмоқда. Куни-кеча 30 нафар хотин-қизларга субсидия асосида бепул тикув машиналарини туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев ҳамда туман прокурори Ахроржон Худойбергановлар топширди. Аёллар бандлигини таъминлаш, уларни якка тартибда тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва бу каби амалий ишлар жойларда давом этмоқда.