Бугунги кунда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошлоқ туманида ҳам улкан бунёдкорлик ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Туман электр таъминоти корхонаси томонидан аҳолига узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш ҳамда тармоқдаги муаммоларнинг олдини олиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Об-ҳавони кескин совуши табиийки, электр энергиясига бўлган талабни ҳам кучайтиради. Шу нуқтаи назардан корхона томонидан аҳоли яшаш пунктида электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктлари таъмирдан чиқарилмоқда. Айни кунларда Хўжаариқ МФЙдаги Ўрда кўчасида электр энергияси тармоғида таъмирлаш ишлари кетмоқда. Ҳаво тармоқлари учун 32 дона темир-бетон устунлари ўрнатилиб, хонадонлар электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда.