Шрифт ўлчами
Ранг
Расм
12:06:32 18/01/2017
www.toshloq.uz
- Бош сахифа
- Янгиликлар
МАКТАБЛАРДА ИСИТИШ ТИЗИМИ СОЗ ХОЛАТДА
×
Тошлоқ туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун тизимли ишлар олиб борилди. Биргина тумандаги барча таълим муассасаларининг ҳолати ва иситиш тизимлари ўрганилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тайёргарлик ишларининг ўз вақтида бажарилиши ва сифатини назорат қилиш мақсадида масъул вакиллар, ҳудудий назоратчилар бириктирилди. Мавсумда таълим муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун етарлича кўмир ва брикет захираси яратилди.
Куз-қиш мавсумини беталофот ўтказиш мақсадида 15-умумтаълим мактабида ҳам ишчи гуруҳи ташкил этилган. Мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ўқув биноси ва синфхоналар бўялди, синган дераза ойналари алмаштирилди, мактаб атрофи тартибга келтирилди. Айниқса, иссиқлик тизимининг тўла таъмирлангани мавсумни хотиржам ўтказишини кафолатлайди. Айтиш мумкинки, тумандаги мавжуд умумтаълим мактабларида куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилган. Дераза тирқишлари беркитилиб, иссиқликни сақлаш чоралари кўрилди. Режадаги кўмир ёқилғиси жамғарилган. Айни кунларда исситиш қозонхоналари тўлиқ ишлатилиб, ўқувчилар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.