Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЎПЛАБ МУРОЖААТЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
×
2022-11-08 17:47:24 225
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий, соғлиқни сақлаш, таълим, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳалардаги муаммоларини манзилли бартараф этиш бўйича бир қатор ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, Тошлоқ туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, режа асосида қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда 35 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 5 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат махсулоти ажратилиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 5 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.