Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

×

 2022-11-08 18:28:40    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни-кеча ижтимоий тармоқларнинг бирида “Тошлоқ тумани Кўлариқ МФЙ дан мурожаат қилишмоқда, мана шу маҳалла йўллари ёмғир ёғса сув тўлиб одамлар юришга қийналишар экан, мурожаат бартараф этилади деган умитдамиз”-деб номланган мурожаат берилди. Туман ҳокимлиги томонидан ушбу мурожаат ўрганиб чиқилди. Аҳоли мурожаатини ҳал этиш ҳамда уларга шароит яратиб бериш мақсадида чора-тадбир белгилаб олинди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408- сонли қарорига асосан 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида тумандаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Мазкур қарор бўйича тумандаги маҳаллалардаги муаммолар ўрганилиб, йил якунига қадар бажарилиши режалаштирилган. Жумладан, Кўлариқ МФЙ ҳудудидаги Кўлариқ ҳамда Чинор кўчаларида 3 км масофада асфальтлаш ишлари олиб борилади. Ушбу қурилиш-таъмирлаш жараёнларида мурожаатда кўрсатилган кўчадаги ўйдим-чуқур йўллар тез ва сифатли қилиб таъмирлаш режалаштирилган.