Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА «КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ» ДОИРАСИДА БИР ҚАТОР ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
×
2022-11-09 19:31:00 282
Муҳтарам Президентимиз томонидан ёши улуғ инсонлар, кекса отахону онахонларга кўрсатилаётган юксак ғамхўрлик, нуронийларнинг ҳаёт тарзи ва турмуш шароитини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор, бу борада қабул қилинаётган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар кекса авлод вакилларининг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва иштирокини янада мустаҳкамламоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни мазмун жиҳатидан бутунлай янги босқичга олиб чиқди. “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Тошлоқ туманида нуронийлар, меҳнат фахрийлари иштирокида "Оталар чойхонаси" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга ташриф буюрган нуронийларга иззат-эҳтиром кўрсатилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди. Тадбир давомида янграган куй ва қўшиқлар барчага янада кўтаринкилик бағишлади.