Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
20 НАФАР АЁЛЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛДИ
×
2022-11-09 19:34:54 248
Тошлоқ тумани ҳокимлигида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлигининг маблағлари ҳисобидан тумандаги 20 нафар кам таъминланган, ишсиз аёлларга ўз тадбиркорлигини бошлаши ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди. Аёлларга субсидия асосида энг сўнгги русумдаги тикув машиналарини туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев ҳамда туман прокурори Ахроржон Худойбергановлар топширди. Йил якунига қадар туманда ижтимоий дафтарларга киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда субсидия асосида тикув машиналари бериш давом этади.