Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-12 08:53:36    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли саломатлигини асраш ва тиббий маданиятини ошириш йўлида Тошлоқ туманидаги 2200 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари даволаш профилактика муассасаларида бир қатор ижобий натижаларга эришмоқда-ки, буни эътироф этмоқ жоиздир. Шу кунга қадар тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 1 та марказий шифохона, 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда 7 та Оилавий поликлиникалар, 3 та оилавий шифокорлик пункти ва Болалар тиш даволаш поликлиникаси, узлуксиз тиббий хизмат кўрсатувчи «Тез тиббий ёрдам» бўлимларининг моддий техника базаси мустаҳкамланиб, кадрлар малакасини ошириш ишлари изчил равишда давом эттирилмоқда. Ҳозирги вақтда бирлашма ва унинг бўлимларида 178 нафар шифокор ҳамда 1500 нафардан зиёд ўрта тиббиёт, кичик тиббий ходимлар эл саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилмоқдалар. Тадбирда туман ҳоким Абдуқаххор Джурабаев тиббиёт ходимларини байрам билан самимий муборакбод этди. Туман ҳокими инсон манфаатлари деганда, аввало, инсоннинг саломатлиги, замонавий тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиши ҳам назарда тутилади. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш масаласи доимий эътиборда эканлигини таъкидлаб ўтди. Байрам муносабати билан соҳанинг фидоий ходимлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.