Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОР МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА КИЙИМ-КЕЧАК БЕПУЛ ТАРҚАТДИ
×
2022-11-15 09:28:10 239
Тошлоқ туманидаги “Amira Textile” корхонасида бугунги кунда 300 нафардан зиёд хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Бу ерда ишчи-ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Корхонада "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. “Amira Textile” корхонаси раҳбари, тадбиркор Шерзод Ботиров томонидан “Аёллар дафтари”, “Темир дафтари” рўйхатида турувчи ҳамда корхонада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга 500 дона кийим-кечаклар бепул тарқатилди. Бугун, муҳтож оилалар вакилларига ҳамда ишчи-ходимларга корхонада ишлаб чиқарилган кийим-кечакларни туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев топширар экан, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.