Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ҲУДУДИДА “ЁШЛАР БАЛАНСИ” ЯНГИДАН ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА
×
2022-11-17 14:43:38 287
Айни кунларда Тошлоқ туманида Президентимиз ташаббуси билан яратилган тизим асосида маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни “Ёшлар дафтари” га киритиш ҳамда аниқланган муаммоларни ижобий ҳал қилиш таклифларини тайёрлаш мақсадида “Ёшлар баланси”ни қайта шакллантириш учун уйма-уй юриб хатлов ишларини олиб бормоқдалар. Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуқаххор Джурабаев сектор ҳудудидаги Истиқлол ҳамда Хонариқ маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган уйма-уй ёшлар хатлови жараёнлари билан танишди. Ўрганишлар давомида ушбу тизим асосида энг биринчи ўринда ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриб, “Ёшлар баланси” ни тўлиқ шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни “Ёшлар дафтари” га киритиш ҳамда маҳаллаларда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Туман раҳбари иштирокидаги хатловда ёшларга оид давлат сиёсатини тўлақонли амалга оширишда маҳалладаги муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Ҳудудларда алоҳида юритиладиган «Ёшлар баланси» ёшларнинг таълим, бандлик, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолати бўйича маълумотларни шакллантириш, маҳаллалардаги инфратузилма ва объектлар мавжудлиги юзасидан маълумотларни умумлаштириш орқали шакллантиришга аҳамият қаратилди.