Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА БАЖАРИШ ЗАРУР
×
2022-11-19 15:39:37 220
Бугун Тошлоқ туманида 2023 йил ҳосили учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ҳамда сифатли ўтказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, секторлар раҳбарлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар, оқсоқоллар иштирок этдилар. Семинарда бошоқли дон экинларини парваришлаш, кузги-қишки агротехник тадбирлар, жумладан, ғалла майдонларига маҳаллий ўғит чиқариш, азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш, шарбат ҳовузларини ковлаш, шарбат усулида суғориш, кузги шудгор тадбирини ўз вақтида сифатли ўтказиш, шўр ювишга ер тайёрлаш ва шўр ювиш тадбирларини амалга ошириш, дала четлари ва увотларни бегона ўтлардан тозалаш, ариқ-зовурларни ковлаш, ирригация ва мелиорация тадбирларини тизимли равишда амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов кузги бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш биринчи навбатда экиш билан боғлиқ барча агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказилишига боғлиқ эканлигини таъкидлаб, бу борада керакли тавсия ҳамда кўрсатмаларини берди. Шундан сўнг, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев “Ғалла парваришида ва кузги-қишки агротехник тадбирларни ўтказишда долзарб 30 кунлик”да белгиланган агротехник тадбирларни ташкил этиш бўйича “Зарбдор бир ойлик” чора-тадбирлар ҳусусида тўхталиб ўтди. Туманда шудгорлаш тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида юқори унумли ҳайдов тракторлари, махсус кўчма вагонлар, ер текислагичлар ва пол олгичларни таъмирлаш масканларига тўлиқ йиғиб, техник кўрикдан ўтказиб, зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Шудгорлаш тадбирига жалб қилинган механизатор ва ишчиларнинг даланинг ўзида овқатланиши ва дам олиши учун махсус кўчма вагонларда етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Семинар якунида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифалари ҳам белгилаб олинди.