Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
×
2022-11-22 14:12:33 237
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 2 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 3 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек қабул давомида, 29 нафар имконияти чекланган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан уларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари ажратилди.