Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-23 14:15:28    245

PDF юклаш
Чоп этиш


     Бугун Тошлоқ туман ҳокимлигида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда  вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Х.Тошалиев Меҳнат кодексидаги янги ўзгаришлар бўйича тушунчалар бериб ўтди.
    Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:•меҳнат ҳуқуқлари тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;•меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;•меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;•меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши ва меҳнат мажбуриятлари бажарилиши кафолатлангани;•ходим ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.Меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

     Семинарда Тошлоқ тумани адлия бўлими ходими С.Маҳмудова ушбу ҳужжатнинг мазкур соҳадаги қатор муаммоларни ҳал қилишда, ишлаган ишига, иш берувчи эса киритган сармоясига муносиб тарзда эътибор ва рағбатга эга бўлишида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини қайд этди.
Якунда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари билдирилди.